Сурия армияси Сароқиб шаҳрини террорчилар ишғолидан озод этди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i50178-Сурия_армияси_Сароқиб_шаҳрини_террорчилар_ишғолидан_озод_этди
Суриянинг расмий ОАВ бу мамлакат армияси томонидан Идлиб шимоли атрофида жойлашган Сароқиб шаҳрини озод этилганини хабар қилди.
(last modified 2020-02-09T09:42:14+00:00 )
феврал 09, 2020 13:13 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Сароқиб шаҳрини террорчилар ишғолидан озод этди

Суриянинг расмий ОАВ бу мамлакат армияси томонидан Идлиб шимоли атрофида жойлашган Сароқиб шаҳрини озод этилганини хабар қилди.

СОНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Сурия армияси бўлинмалари,  Сароқиб шаҳрини террорчилар ишғолидан озод этганидан сўнг,  бу шаҳарнинг турли  минтақаларида ўрнатилган портловчи моддалар ва миналардан тозалашни бошлаган.

Сароқиб шаҳри  иккита Халқаро йўлларни бир- бирига боғлайди, ҳамда Дамашқ ва Лозқия шаҳарлар ва Ҳалаб ўртасидаги алоқалар йўналиши ҳисобланади. Бир неча ҳафта ичида Сурия давлат армиясини Ҳалаб жануб минақаси томон амалиётларини кенгайгани ортидан  Сароқиб шаҳри уч йўналишдан бўшатилган.

 Сурия давлат армияси Идлиб вилоятида  террорчилар томонидан  оташкесимни бир неча марта бузилгани ортидан  бу ҳудудларда ҳарбий амалиётларни бошлади ва  ҳозиргача  бу вилоятнинг кўп қисмларини террорчилардан озод этди.

Идлиб вилояти Суриядаги террорчиларнинг сўнгги базаси ҳисобланади.