Идлиб атрофида Туркия армиясининг учувчисиз учоғи уриб туширилди
(last modified Sun, 01 Mar 2020 12:01:55 GMT )
март 01, 2020 17:01 Asia/Tashkent
  • Идлиб атрофида Туркия армиясининг учувчисиз учоғи уриб туширилди

Сурия армияси мамлакат шимоли ғарбидаги Идлиб вилояти атрофида Туркия армиясига тегишли учувчичиз учоқни уриб туширди.

Сурия ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия армияси учувчисиз учоғи  Идлиб атрофидаги Сароқиб шаҳри осмонида учаётган пайтида Сурия давлат армияси томонидан нишонга олинган.

Шу ҳолда  Сурия қуролли кучлар ва армияси Бош қўмондонлиги тарқатган баёниясида  шимол ғарб минтақаси айниқса Идлиб вилоятидаги мамлакат ҳаво ҳудудларида ҳар қандай ҳарбий учоқ ва учувчисиз учоқлар учун ёпилганини қўшимча қилди.

Сурия армияси қўмондонлиги ҳам  тажовузкор давлатларнинг ҳарбий самолётлари Сурия ҳаво ҳудудларида нишонга олинади ва  Идлибдаги террорчиларни қутқариш учун тажовузкорларни ҳар қандай амалиёти ҳам самарасиз қолади деб аниқлик киритди.

Сурия давлати икки ой олдин Идлиб вилоятини террорчилардан тозалаш амалиётларини бошлаган аммо бу амалиётларга қарши чиққан Туркия  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан  Сурия ҳудудларидан бир қисмини ишғол этди.

 Сурия армияси шунингдек  Диръо шимоли минтақасида жойлашган Ассанмин шаҳрида террорчи гуруҳлар ҳужумини уриб қайтарган.

 Сурия давлат бу мминтақада қуролланган гуруҳларга қарши  амалиётларини давом эттирмоқда.

 

Ёрлиқ