Ансоруллоҳ: Яман қўршовини бекор этиш ва урушни тўхтатиш, музокараларнинг асли шартидир
(last modified Sun, 08 Mar 2020 10:59:22 GMT )
март 08, 2020 15:59 Asia/Tashkent
  • Ансоруллоҳ: Яман қўршовини бекор этиш ва урушни тўхтатиш, музокараларнинг асли шартидир

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати наттоғи, фақат Яман қўршовини бекор этиш ва мамлакатга қарши тажовузлари тўхтатиш шарти билан музокаралар ўтказишга тайёр эканлигини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати наттоғи Муҳаммад Абдуссалом  ўз сўзларида,  Яман бўҳронини ҳал этиш учун биринчи навбатда,  Яманга қарши уруш ва жорий қилган қўршовларини тўхтатиш лозим ва ундан кейин жиддий сиёсий муўокараларни бошлаш мумкин, Яман давлати ҳам ҳардоим бу икки масалани таъкидлаб келган деб қўшимча қилди.

Абдусалом шунингдек  ушбу икки шарт доирасидан ташқари ҳар қандай таклифлар Яман уруши ва қўршовини чўзилишига сабаб бўлишини таъкидлаб, Яман ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили Martin Griffiths     шубҳали лойиҳаларни ижро этишга нисбатан нейтрал амал қилиши лозим деб баён этди.

Martin Griffiths кеча Маъребда сўзлаган нутқида  Яман тинчлик музокараларни давом эттириш ва оташкесимн ўрнатиш учун сиёсий музокараларни бошлаш зарурлигини таклиф қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ол сауд режими ва унинг иттифоқчиларини Яманга қарши йиллар давомидаги тажовузлари жараёнида ҳозиргача бу мамлакатда 16 мингдан ортиқ фуқаролар қурбон бўлиб, миллионлаб яманликлар қочқинликка юз тутишган.

 

Ёрлиқ