Ироқнинг Ат-Тожий базаси яна ракета билан нишонга олинди
ОАВ манбалари Ироқ пойтахти Бағдод шимолидаги Ат-Тожий минтақасидаги АҚШ ҳарбий базаси яна бир бор ракета билан нишонга олинганини хабар қилишди.
Ал-олам телеканалининг хабар қилишича, сўнгги ҳафталарда Ат-Тожи минтақасидаги АҚШ базаси иккинчи марта ракета ҳужумларга учрамоқда.
Айрим ахборот манбалари шунингдек, ҳозиргача катюшадан отилган 20 снарядни Бағдод шимолидаги Ат-Тожи минтақасида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига текканини таъкидлашмоқда.
Ҳозиргача бу ҳодиса талофатлари хусусида хабар тарқатилмаган.
Чоршанба куни ҳам бу ҳарбий база ракета билан нишонга олинганди.
АҚШ давлат масъуллари бу ҳужумда АҚШнинг икки ҳарбийси, Британиянинг бир ҳарбийсини ҳалок бўлгани ва яна 12 нафарни жароҳатланганини тасдиқлаган.