Ироқ армияси мамлакатнинг ғарбидаги яна бошқа минтақаларни ИШИД террорчиларининг ишғолидан тозалади
сентябр 23, 2016 19:03 Asia/Tashkent
Ироқ халқ кўнгиллилари ва армияси мамлакатнинг ғарбидаги яна бошқа минтақаларни ИШИД террорчиларининг ишғолидан тозалади
Ироқ халқ кўнгиллилари ва армияси мамлакатнинг ғарбидаги яна бошқа минтақаларни ИШИД террорчиларининг ишғолидан тозалади. Сомерия Ньюз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқ халқ кўнгилли кучлари ва армияси жума куни ИШИД террорчилик гуруҳига қарши амалиётда Ироқ ғарбидаги ал-Анбор вилоятининг ал-Бағдодий оролидаги Сэмала, Ерда ва ал-Ғироф қишлоқларини террорчилардан озод этишди. Ушбу амалиётда бир нечта террорчилар ҳалок бўлган ва ярадор бўлди. Ушбу хабарга кўра, мазкур озод этилган минтақаларда Ироқ байроғи ўрнатилган.
Ёрлиқ