Сионистлар орасида коронавирусдан зараланиш ҳолатлари яна ошди
(last modified Tue, 28 Apr 2020 09:52:24 GMT )
апрел 28, 2020 14:52 Asia/Tashkent
  • Сионистлар орасида коронавирусдан зараланиш ҳолатлари яна ошди

Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 15 минг 500 нафардан ошганини хабар қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича,  сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган ҳисоботида  ўтган бир сутка ичида бу режимда яна 123 нафар коронавирс юқтириб олган  ва мубталолар сони 15 минг 589 нафарни ташкил қилди.

Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек ўтган бир сутка ичида 6 нафарни вафоот этиши билан Исроилда коронавирус қурбонлари сонини 208 нафарга етгани ва яна 117 нафар аҳволини оғирлигича қолаётганини қўшимча қилди.

 Ўтган ҳафта сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчилари  Тел-авив режими коронавирусни контрол этиш ҳамда унинг иккинчи тўлқинига қарши курашда тайёр эмаслиги тўғирисида огоҳлантиришганди.

Ёрлиқ