Суриянинг Ифрин шаҳрида юз берган портлашда 30 киши қурбон бўлди
(last modified Wed, 29 Apr 2020 07:18:23 GMT )
апрел 29, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Ифрин шаҳрида юз берган портлашда  30 киши қурбон бўлди

Суриянинг Ҳалаб вилояти Ифрин шаҳрида бомба ўрнатилган автомашинани портлаганида 30 киши ҳалок бўлиб ўнлаб нафар жароҳатланди.

Ҳалаб тудей телеканалининг кечанги хабарига кўра,  Суриянинг Ифрин шаҳридаги  портлаш кенг-қамровли ёнғинга сабаб бўлди ва ёнғин оқибатида айрим  уй- манзилларга  жиддий зарар етказилди.

Ўтган 24 соат ичида бу портлаш Ифриндаги иккинчи портлашдир. Биринчи портлаш  Таранда магистралида юз берди ва халқ мол мулкига ҳам зарар етказди.

Ифрин шаҳри ва унинг атроф-тевараги икки йилддан бери Туркия армияси назоратидадир ва бу минтақада террорчи ва қуролланган гуруҳлар жойлашган.