Суриянинг Ифрин шаҳрида юз берган портлашда 30 киши қурбон бўлди
апрел 29, 2020 12:18 Asia/Tashkent
Суриянинг Ҳалаб вилояти Ифрин шаҳрида бомба ўрнатилган автомашинани портлаганида 30 киши ҳалок бўлиб ўнлаб нафар жароҳатланди.
Ҳалаб тудей телеканалининг кечанги хабарига кўра, Суриянинг Ифрин шаҳридаги портлаш кенг-қамровли ёнғинга сабаб бўлди ва ёнғин оқибатида айрим уй- манзилларга жиддий зарар етказилди.
Ўтган 24 соат ичида бу портлаш Ифриндаги иккинчи портлашдир. Биринчи портлаш Таранда магистралида юз берди ва халқ мол мулкига ҳам зарар етказди.
Ифрин шаҳри ва унинг атроф-тевараги икки йилддан бери Туркия армияси назоратидадир ва бу минтақада террорчи ва қуролланган гуруҳлар жойлашган.
Ёрлиқ