Муқовимат-сионистлар жиноятларига жавоб беришнинг ягона йўлидир
(last modified Mon, 18 May 2020 10:33:45 GMT )
май 18, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Муқовимат-сионистлар жиноятларига жавоб беришнинг ягона йўлидир

Қуддус Халқаро куни остонасида Ғазо бўлгасида яшайдиган фаластинликлар ўтказган рамзли кўча- намойишларда, сионистик режим жиноятлари ва тажовузларига ҳаммотомнлама жавоб қайтариш учун муқовимат ва қаршилик кўрсатишни давом эттиришни таъкидладилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Фаластинни озод этиш халқ жабҳаси раҳбари Моҳир Музҳар Ғазо бўласидаги рамзли кўча- намойишларида Исроил режими жиноятларига қарши муқовимат ва қаршилик ҳаракатларини давом эттириш зарурлигини эълон қилди.

Моҳир Музҳар сионистик режим билан ярашиш мумкин эмаслигига тўхталиб, ҳеч ким фаластинилкларни ўз она ватанига қайтишини кўрмаганга олиши ва ё уни кечиктириш ҳаққига эга эмас деб айтди.

Фаластинни озод этиш халқ фронти раҳбари,  миллий манфаатлардаги мувафаққиятлар учун ҳамжиҳатликни муҳим бир масала эканлигига ишора қилиб, ҳамжиҳатлик, халқнинг сиёсий абзалларини яратиш учун махсус бир йўл ва босқинчилар айниқса сионистик режим ва АҚШнинг "Аср муомаласи каби фитналарига қарши кураш учун махсус стратегия ҳисобланади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ