Сурия армияси ушбу мамлакатнинг бир нечта минтақаларини террорчилар ишғолидан озод этди
Сурия армияси ушбу мамлакатнинг яна бир нечта минтақаларини террорчилар ишғолидан озод этди
Сурия армияси ушбу мамлакатнинг яна бир нечта минтақаларини террорчилар ишғолидан озод этди. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси шанба куни Суриянинг ғарбида ва шимолидаги Ҳамоҳ атрофларига қарата кенг қамровли ҳужум қилди ва Маъардас стратегик шаҳарчани эгаллаб олиш мақсадида уч томондан ҳамлани бошлаб, артилерия ва ҳаво кучларининг мадади билан Тел ал-Ибодий ва ал-Митҳана минтақаларини озод этишга муваффақ бўлди. Сурия ва Россия қирувчи самолётлари ҳам шимолий Ҳамоҳнинг атрофидаги минтақаларда жойлашган террорчи гуруҳларнинг бир нечта базаларини бомбардимон қилди. Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Сурия армияси Сурия жанубидаги Шимолий Даръо атрофида Пул ал-Ғария шимолидаги қуролланган террорчиларнинг позициясига қарата ҳужум қилиб кўплаб террорчиларни йўқ қилишди ва бир нечтасини ярадор қилишди. Шунингдек, Сурия армияси Даръодаги ал-Мисрий майдони атрофидаги террорчилар базасини ҳам йўқ қилишди ва Сурия шимолидаги Ҳалабда Хидирот лагерининг назоратини қўлга киритишди.