Халқаро амнистия ташкилоти Ол Сауд коалицияси номини қора рўйхатдан чиқарилганини танқид қилди
(last modified Sat, 20 Jun 2020 11:10:53 GMT )
июн 20, 2020 16:10 Asia/Tashkent
  • Халқаро амнистия ташкилоти Ол Сауд коалицияси номини  қора рўйхатдан чиқарилганини танқид қилди

Халқаро амнистия ташкилоти Яман урушида Саудия Арабистони коалицияси номини болаларни ўлдириш қора рўйхатидан олиб ташлангани учун БМТ ҳаракатларини танқид қилди.

Бугун Халқаро амнистия ташкилоти тарқатган ҳисоботида  Яман урушининг ёмон оқибатлари кейинги авлодларга ҳам зарарини етказиши аниқ, аммо  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  арабий коалиция номини болаларни қатл этувчи режимларнинг қора рўйхатидан олиб ташлаган деб қўшимча қилди.

Ўтган душанба куни БМТ  2015 -чи йилдан бери Яманга қарши урушни бошлаган Ол Сауд режими коалицияси номини тилга олмасдан 2019 чи йилдаги қуролли тўқнашувларда болалар ҳуқуқини оёқ ости этиш ҳолатлари хусусидаги ҳисоботини тарқатди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, ҳам тарқатган баёниясида  Ол Сауд коалицияси номини БМТнинг болалар ҳуқуқини паймол этувчи режимлар рўйхатидан олиб ташланганини танқид қилди.

 

Ёрлиқ