Ар-Риёд шаҳрида кучли портлаш овози эшитилди
Саудия Арабистони режими манбалари бугун сешнаба тонгида мамлакат пойтахти Риёд шаҳрида кучли портлаш овози эшитилганини хабар қилишди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ол сауд режими манбалари бу портлаш Яман армияси учувчисиз учоқларини ҳужумлари натижаси юз берганини эълон этган.
Арабистондаги ижтимоий тармоқлар фаолларини хабарига кўра, портлаш Риёз шаҳри шимол минтақаларини ларза келтиргани ҳақида хабар тарқатишди.
Шу билан бирга Ол Сауд режими ОАВ-и Арабистоннинг ракета ҳужумларига зид радар системаси яманликлар учувчи учоғини уриб туширганини иддаолар қилган. Бу ҳодиса тафсилотлари тарқатгани йўқ.
Олдинроқ ҳам Яман армияси Яманга қарши тажовузлари ва қўршови тўхтатилмаганида, Ол сауд режимини барча минтақаларини нишонга олиши мумкинлигини эълон этганди.
Эслатиб ўтамиз, Ол Сауд режими 2015 чи йилда АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта реакцион режимлар ҳимояти билан Яманга қарши ҳужумларни бошлаб бу мамлакатини ер, ҳаво ва денгиздан муҳосарага олган.