Ишғолий Қудсда Бинямин Натаняҳуга қарши эътирозлар давом этмоқда
Ишғолий Фаластинннг минглаб аҳолиси жума куни оқшомида Ишғолий Қудсдаги сионистик режим Бош вазири Бенямин Натаняҳунинг манзили олдида иккинчи марта эътироз қилиб унинг истеъфосини талаб қилишди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Ишғолий Фаластин халқи ушбу эътирозли намойишда Натаняҳуга қарши шиорлар замзама этишди.
Пайшанба куни оқшомида ҳам Ишғолий Қудснинг минглаб аҳолиси Натаняҳу яшайдиган бино олдида тўпланиб унинг истеъфо беришини талаб қилишди.
Ишғолий сарзаминолар охирги ойлар давомида Бенямин Натаняҳунинг молиявий фасодликлари, ҳамда коронавирус билан қарши курашишда унинг пассив амал қилганига қарши эътирозлар шоҳидига айланди.
Бенямин Натаняҳу охирги пайтларда тўртта молиявий фасодлик жиноий иши билан гирифтор бўлиб қолган. Бу жиноий ишлар, "1000 жиноий иш", "2000 жиноий иш", "3000 жиноий иш" ва " 4000 жиноий иш" номи остида оммавий ахбобот воситаларида кенг ёритилмоқда.
Сионистик режим Бош вазири Бинямин Натаняҳу жиноий тергов ва тадқиқотларга юзмаюз бўлган биринчи расмий эмас. Коррупция ва ахлоқий фасодлик сионистик режим расмийлари ўртасида кенг ривожланган.