Ишғолий сарзаминларда коронавирусдан зарарланиш ва қурбон бўлганлар ҳолати янада ошмоқда
Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган нотўғри ишғолий сарзаминларда коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганларнинг сони ошмоқда.
Ан-Нашра ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида 1 минг 101 нафар коронавируни юқтириб олганини эълон қилди.
Янги ҳолатларни ҳисобга олиш билан коронавирус билан зарарларган сионистларнинг сони 56 минг 796 нафарга еган.
Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбон бўлганларнинг сонини эълон қилгани йўқ.
Бироқ, "Ворд Метерз Инфо" интернет базаси ишғолий сарзаминларда коронавирус билан касалланганларнинг сонини 61 минг 388 нафарга ва вафот этганларнинг сонини 464 нафарга етган,- деб эълон қилди.
Бундан олдин сионистик режим расмийларининг аксарияти ишғолий сарзаминларда коронавирусни юқтирганларнинг сони 200 минг нафарга етган деб ошкор этган эдилар.
Сионистлар ўтган куни Бинямин Натаняҳу манзили олдида катта кўча намойишлар ўтказишди ва Исроил бош вазирининг истеъфога чиқишини талаб этишди. Коронавирусга қарши курашишда қобилиятсизлик зоҳир этиш ишғолий сарзаминлардаги халқ эътирозларининг асосий сабаби эди.