Сионистик режим муқовимат кучларининг жавоб қайтаришидан қурқмоқда
(last modified Mon, 27 Jul 2020 08:28:06 GMT )
июл 27, 2020 13:28 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим муқовимат кучларининг жавоб қайтаришидан қурқмоқда

Сионистик режим армияси муқовимат кучларининг қарши ҳужумларидан қурқиб, ишғолий сарзаминларининг шимолида "Темир гунбад" номли ракета системасининг янги платформасини жойлаштирмоқда.

Ўтган ҳафтада Димишқ атрофида Исроил ҳаво ҳужумида Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ҳарбийлари шаҳодатга етди ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ сионистик режимдан ўч олишга тайёрланмоқда деган тахминлар мавжуд. 

Сионистик режимнинг 12 телевизион канали якшанба куни кечқурун берган хабарига кўра, Исроил армияси "Темир гунбад" платформасини ишғолий сарзаминларнинг шимолида, шу жумладан биттасини Лубнон билан чегарасидаги сионистик Ал-Матла шаҳарчасида ва бошқаси эса Сурия чегарасидаги ишғолий Жавлон ва Жабалуш-Шайхда жойлаштирган. 

Бироқ, охирги тўқнашувларда муқовимат кучларининг фавқулодда амал қилгани ва сионистик нишонларини аниқ нишонга олиш учун ҳамжиҳатлик билан бошқариши натижасида темир гунбад системасининг ишдан чиқиши сабабига айланди.  

Ёрлиқ