Саъудиялик расмий Арабистон валиаҳди устидан шикоят қилди
Саудия разведка хизматининг собиқ раҳбари АҚШ судида Саудия валиаҳди 2018 йилда унга қарши сўиқасд уюштиришни ният қилганини маълум қилди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, бундан олдин Ол-Саъуд режимининг собиқ валиаҳди Муҳаммад Ноифнинг маслаҳатчиси бўлган Саудия разведка хизматининг собиқ раҳбари Саъд Ал-Жобирий саъдудиялик шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва бошқа 24 масъулга қарши шикоятида Муҳаммад бин Салмон 2018 йил октябр ойида уни террор қилиш учун Канадага бир гуруҳ юборганини эълон қилди.
Бу хабарга кўра, террор гуруҳини саъдиялик шаҳзодага яқин бўлган одамлар ва жиноят саҳнасини тозалаш сирларини яхши билган бир шахс ҳамроҳлик қилган эди.
Бу ҳодиса Арабистоннинг Туркиядаги Истанбул консуллик биносида саъудиялик қотиллар томонидан арабистонлик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини қатл этилишидан бир ҳафта ўтгач рўй берди.
Муҳаммад бин Салмоннинг бевосита дастури билан 2018 йил ноябр ойида журналист Жамол Қошиқчини қатл этиш жинояти ушбу мамлакатнинг шаҳзодаси ва Саъудия ҳукуматига қарши дунё жамоатчилигининг кенг босимлари сабабига айланди.
Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Америка ҳимояти билан Жамол Қошиқчини қатли учун жавобгарликдан қутилди.