август 27, 2020 14:25 Asia/Tashkent
  • Суриядаги Россия ва АҚШ қўшинлари ўртасида тўқнашув юз берди

АҚШ расмийлари Суриянинг шимоли -шарқида Россия кучлари билан тўқнашувда бир қатор АҚШ ҳарбийлари яраланганини тасдиқлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг икки расмийси чоршанба куни ахборот агентлигига берган интервьюсида Сурияда Россия ва АҚШ аскарлари ўртсидаги тўқнашув хусусидаги  бу хабарни тасдиқлади ва улардан бири  бу ҳодиса ҳафта ўрталарида рўй берганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, америкалик аскарлар ўт очиш натижасида яраланмаганини қўшимча қилди.

Хабарга асосан, Пентагон ҳамда  Ғарбий Осиёдаги АҚШ кучларини назорат қилувчи қўмондон ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Кеча АҚШнинг қўшма штаби раиси Мак Мили бу мавзу хусусида,  россиялик касбдоши билан суҳбатлашган,аммо бу суҳбат тафсилотлари ҳам тарқатилгани йўқ.

 

 

Ёрлиқ