август 31, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • БАА ва Исроил ўртасидаги илк парвозни амалга оширгани ортидан Абу-Дабидаги АҚШлик ресторанда портлаш содир бўлди

Тел-авив ва Абу-даби ўртасида илк тижорат парвозини амалга оширилгани билан бир вақтда Абу-Даби Халқаро аэропрти яқинидаги АҚШнинг KFC ресторанида портлаш юз берди.

ИРНА хабарига кўра, БАА манбалари бугун Абу-Даби Халқаро аэропорти яқинидаги АҚШнинг  KFC ресторанида содир бўлган портлашда бир нечта кишилар жароҳат олиб касалхонада ётқизилган деб эълон этишди.

БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириши ортидан бугун 31 август куни  АҚШ-исроиллик делегацияси  БАА ва сиоинстик режим ўртасида йўлга қўйилган илк рейси билан Абу-Дабидан Тел-авивга учиб кетишганди. 

БАТИ-ига кўра, Исроилнинг БААга тижорат парвозида  АҚШ президентининг кўёви ва маслаҳатчиси,  Жерард Кошнер, АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Роберт О-браян в Исроил миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Маъийр бин Ширит учиб кетишганди.

Саудия Арабистони ҳам биринчи марта Исроил самолётларининг Саудия Арабистони устидан учиб кетишига рухсат берди.

 

Ёрлиқ