сентябр 01, 2020 11:48 Asia/Tashkent
  • Малик Салмон дастури билан Арабистон мудофаа вазирлигининг бир қатор мансабдорлари ишдан бўшатилиб, сўроқ қилинмоқда

Саудия Арабистони режими подшоси Мудофаа вазирлигининг бир қатор мансабдорларини ишдан бўшатиш ва қўроқ қилишга буйруқ берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Арабистон подшоси Салмон бин Абдулазиз чиқарган фармонида Саудия Арабистони қўшма кучлари қўмондони Фаҳд бин Туркий бин Абдул Азиз Ал Сауднинг фаолиятини якунлангани ва у коррупцияда айбланиб сўроқ қилинаётганини эълон этди.

Саудия Арабистони подшоси шунингдек Мудофаа вазирлигида бир қатор ҳарбий зобитлар ва  ноҳарбий ишчиларни сўроқ қилишга дастур берди.

 Саудия Арабистни Мудофаа вазиригидаги шубҳали молиявий операциялар туфайли ушбу дастурлар чиқарилгани айтилади.

Саудия подшоси шунингдек, Аж-жувф вилояти амири  Абдул Азиз  бин Фаҳд бин Туркийни ҳокимиятдан четлаширди ва уни суроқ қилишга  буюрди. 

Арабистон подшосининг буйруғи билан, генерал Мутлақ бин Солим Ал-Азимаъ Саудия Арабистони қўшма  кучларининг қўмондони этиб тайинланди.

Сўнгги кунларда Саудия Арабистони ҳукуматининг бир қатор амалдорлари коррупция ва ерларни эгаллаб олишда айбланиб ишдан бўшатилди.

 

 

Ёрлиқ