Россия давлати Суриядаги террористларнинг шубҳали ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Wed, 14 Oct 2020 10:30:13 GMT )
октябр 14, 2020 15:30 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Суриядаги террористларнинг шубҳали ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазирлиги, Суриядаги террористлар ва ўз таъбирлари билан гуманитар ёрдам берувчи "Оқ каскалар"нинг шубҳали ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги ҳузурида фаолият юритадиган  Сурияда тўқнашаётган гуруҳларни яраштириш маркази раисининг ўринбосари адмирал Александр Гринкевич, кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида, террорчилик кучлар,  Суриянинг Идлиб шаҳридаги кескинликларни камайтириш учун жанубда заҳарли кимиёвий моддалардан фойдаланмоқда деб таъкидлади.

Россиянинг ушбу ҳарбий масъули ўз сўзларида, Россия яраштириш маркази шунингдек ноқонуний қуролланган гуруҳларни Сурия давлат кучларини кимиёвий қуролдан фойдланишда айблаш мақсадида Идлибнинг кескинликларни камайтириш минтақасининг жануб қисмларида кимиёвий қуролдан фойдаланишга уринаётганидан маълумот олдик деб аниқлик киритди.

 Александр Гринкевичга кўра, террорчилар аллақачон хлор моддасини бир нечта бочкаларини минтақадаги айрим аҳоли яшаш жойларга ўтказишган.

Айни пайтда,  ўз таъбирлари билан " Оқ каскалар" номланадиган  гуманитар ташкилот вакиллари воқеа жойида   бу ҳодисада жабрлангаларга кўмак кўрсатиш баҳонасида  учта машина билан минатқага кириб, вазиятни тайёрлашга уринишмоқда деб эълон этди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳузурида фаолият юритадиган  Суриядаги тўқнашаётган гуруҳларни яраштириш маркази раисининг ўринбосари адмирал Александр Гринкевич ўз сўзларида сўнгги бир кун ичида баъзи ноқонуний қуролли кучлар Идлиб минтақасидаги Суриянинг турар-жойларга 38 га яқин ҳужумлар уюштиришганини маълум этди.