ноябр 26, 2020 12:37 Asia/Tashkent
  • Қизил денгизда Юнонистонга тегишли нефт танкерида портлаш юз берди
    Қизил денгизда Юнонистонга тегишли нефт танкерида портлаш юз берди

Юнонистон танкерларидан бири Қизил денгиздаги Саудия Арабистони соҳилида ўрнатилган минага урилди ва натижада портлаш содир бўлган.

Кеча " Денгиз хавфсизлиги компанияси" га таяниб ОАВ, Арабистон яқинидаги Қизил денгиздаги Яман чегарасида Юнонистон танкерини минага урилиши натижасида портлаш юз берганини иддао қилишди.

ОАВ манбалари шунингдек, MT AGRARI  деб номланган  бу кема Малта байроғи остида Грецияга тегишли эканлигини хабар қилишди.

Ҳозирча ҳодисанинг бошқа тафсилотлари хабар қилинмаган.

Хабарларга биноан, кеча AGRARI танкери Саудия Арабистонининг Шуқиқ портида лангар ташлашиши чоғида  номаълум манба ҳужумига учраган ва натижада кема танасига жиддий зарар етказилган.

Арабистоннинг " Ал-Арабия" телеканали ҳам Ол Сауд тажовузкор режими коалицияси наттоғи Туркий Ал-Моликий ўз сўзларида  Аш-Шуқиқ нефт тижорат портида портлаш юз берганини тасдиқлаганига тўхталиб,  портлаш оқибатида  тижорат кемаларидан бири зарар кўрган деб эълон қилди.

 

,

Ёрлиқ