ноябр 27, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида яна 51 нафар коррупцияда айбланиб қўлга олинди
    Саудия Арабистонида яна 51 нафар коррупцияда айбланиб қўлга олинди

Саудия Арабистоннинг коррупцияга қарши кураш агентлиги, мамлакат Мудофаа вазирлигидаги 6 та коррпуция иши бўйича 51 кишига айблов эълон қилинганини маълум этди.

Арабистон расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча бу режимнинг коррупцияга қарши кураш бўйича агентлиги  Мудофаа вазирлигининг 19 зобитлари, 3 нафар давлат ишчилари, 18 ишбилармон ва инвестор, 8 нафар хусусий сектор ходими ва 3 нафар чет эл фуқаролари умумий қиймати 328 миллион доллар бўлган 6 та коррупция иши бўича суроқ қилиниб, тергов остига тушди деб эълон этди.

Саудия Арабистоннинг коррупцияга қарши кураш агентлиги рамийлари ҳам  бу ташкилот ҳозиргача  158 коррпуция ҳллатини фош қилгани ва 226 нафар саудиялик ва чет эл фуқароларини ҳибсга олганини қўшимча қилди.

 Ҳарбий ва стратегик масалалар эксперти Ҳишом Жобир  бу хусусда Ал-Жазира телеканали суҳбатида,  Ол Сауд ҳукумати баъзи вазирликларда, шу жумладан, Мудофаа вазирлигидаги коррупция билан боғлиқ масалаларни батафсил эълон қилиши  маълум эмаслигига тўхталиб, ушбу ҳаракатлар ортида сиёсий сабабалар бор ва АҚШнинг янги ҳукумати билан бир вақтга келиб, собиқ амалдорларни судлаш учун эски ишлар қайта тикланиши кутилмоқда  деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июнь ойида Саудия Арабистонида режимига келганидан кейин Муҳаммад бин Салмон   кўплаб саудиялик рақиблари, саудиялик шаҳзодалари ва бошқа мансабдорларни коорупцияда айбланиб четлаштирди ва ёки қўлга олиб нобуд этди.

 

Ёрлиқ