декабр 07, 2020 11:33 Asia/Tashkent
  • БАА Исроил режими контрабандачиларининг уясига айланмоқда
    БАА Исроил режими контрабандачиларининг уясига айланмоқда

Сионистик режим манбалари Бирлашган араб амирликлари Исроил билан муносабатларини нормаллаштирганидан бери Дубай шаҳри бу режимнинг контрабандчиларининг уясига айланганини маълум этдилар.

Кеча сионистик режим телевидениясининг 12 канали  бу режим жосуслик идораси етакчилари бири сўзларига таяниб,  Исроил режимининг гиёҳванд моддалар контрабандачилари ва жиноий гуруҳларининнг аксарият раҳбарлари ўзларининг жиноий ҳаракатларини БААнинг энг асосий савдо шаҳри бўлган Дубайга ўтказа бошлашган деб қўшимча қилди.

Сионистик режим етакчи зобитларидар бири ушбу жиноятчилар ўзларини Исроил ишбилармонлари сифатида таништиришмоқда ва хавфли жиноятчи эканлигини яширишимоқда, яъне  улар кўчмас мулк сотиб олиш, озиқ -овқат ва меҳмонхоналар режаларида қатнашиш ҳақида гаплашаётганига ўхшайди аммо аслида улар гиёҳванд моддалар савдоси ва контрабандаси орқали пул ювиш билан шуғулланишади деб  аниқлик киритди.

Сионистик режим ҳарбий етакчиси шунингдек  бугунги кунда камида ўнлаб исроилллик жиноятчилар БААда бўлиб, улар ўз ҳужжатларини ишбилармон ва тожир сифатида тасдиқлай олишгани ортидан  турли компаниялар   билан битимлар ва лойиҳаларни тузишмоқда дея эълон этди.

Сионистик режим жосуслик системаси зобити шунингдек, биз бир ойдан кўпроқ вақт ичида Дубайда ишлаган исроилликлар ҳақида маълумот йиғмоқдамиз. Биз  уларнинг агентликларига кириш ҳуқуқини олиш учун уларни таъқиб қилишни бошладик, аммо ушбу сионист жиноятчилар Дубайда юз миллионлаб долларни юваётганига шубҳа йўқ деб баён этди.

 

Ёрлиқ