Ол Сауд режимини Яманга қарата ҳужумлари давом этмоқда
(last modified Fri, 30 Sep 2016 12:01:14 GMT )
сентябр 30, 2016 17:01 Asia/Tashkent
  • Саъда вилоятининг Катоф тумани ва бу мамлакат жанубида жойлашган Таъиз вилояти Аззабоб
    Саъда вилоятининг Катоф тумани ва бу мамлакат жанубида жойлашган Таъиз вилояти Аззабоб

Халқаро ҳамжамият сукути соясида Арабистон режимининг қирувчи учоқлари яна бир бор Яманнинг фуқаролар яшайдиган минтақаларини бомбардимон этдилар.

Алолам телеканали хабарига кўра, бугун эрта тонгда Ол Сауд тажовузкор режими ҳарбий учоқлари,   Яман марказидаги Маъреб вилояти  Сарвоҳ туманининг турли минтақаларини бир неча марта бомбардимон этдилар ва бу ҳужумда  бир гуруҳ тинч аҳоли жарбланди.

Тажовузкор Ол Сауд режими  шунингдек бугун  Яман ғарбидаги Ҳажжа вилояти Ҳайрон туманида жойлашган ўрта мактабларидан бирини нишонга олди.

Саудий Арабистон режими ҳарбий самолётлариЯман шимоли ғарбидаги Саъда вилоятининг Катоф тумани ва бу мамлакат жанубида жойлашган Таъиз вилояти Аззабоб минтақасини бомбардимон этдилар.

Бу ҳужумлар тафсилотлари тўғрисида ҳалигача хабарлар тарқатилгани йўқ.