Январ 08, 2021 18:22 Asia/Tashkent
  • Трампни ҳибсга олишга ордер берилди
    Трампни ҳибсга олишга ордер берилди

Ироқнинг халқ сафарбарлик ва кўнгиллилар бўйича маълумотлар идораси Бағдод аэропортида содир этилган теракт ва жиноятнинг ҳуқуқий томонлари бўйича илк халқаро конференция ўтказилаётгани ҳақида хабар қилди.

Ироқнинг халқ кўнгиллилари ва сафарбарлик бўйича маълумотлар идораси бугунги хабарида,  Бағдод аэропортида содир этилган жиноят ва терактнинг ҳуқуқий томонларини ўрганишга бағишланган биринчи халқаро конференция Ироқнинг юридик институтлари, тадқиқот марказлари ва ҳуқуқ экспертлари ишитокида ҳамда   " ҳокимият яхлитилгини бузгадиган жиноятчиларни жазолаш" мавзуси остида  Бағдод шаҳрида ўтказилаётганини эълон қилди.

Эрон Ислом соқчилар корпуси Қудс кучлари қўмдони генерал Қосим Сулаймоний, Ироқнинг кўнгилли кучлари ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди  Муҳандис ва уларнинг ёронларини Бағдод аэропортида террор этилгани жиноий делосини кўриб чиқиш учун масъулитяни ўз зиммасига олган Ироқнинг Ал-Расафа тергов суди  кеча АҚШнинг амлдаги президенти Дональд Трампни қўлга олишга ордер берди.

Ироқ кўнгилли кучлари ташкилоти -Ал-Ҳашд-уш-шаъбий ҳам  Трампни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерга билдирган муносабатида  ушбу ҳукмни қўллаб қувватлади ва Трампни ҳатто ўз ўйида ҳам  хавфсиз бўлмаслигини қўшимча қилди.

Al-Hashd ash-Shabi шунингдек Ироқ мамлакати Халқаро полиция кенгашининг бир қисмидир ва  бу ҳукм Интерполдан Ироқ ҳукумати билан ишлашини талаб қилади. Қарорга кўра Трамп энди ҳеч қандай шароитда Ироқққа кира олмайди деб эълон этди.

Олдинроқ Эрон мамлакати  генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабли АҚШнинг 48 нафар фуқароси, жумладан, Доналд Трампни халқаро қидирувга бергани

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида ўтган йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ