Бағдодда юз берган кучли худкушлик портлашларнинг тафсилотлари эълон этилди
(last modified Thu, 21 Jan 2021 11:32:15 GMT )
Январ 21, 2021 16:32 Asia/Tashkent
  • Бағдодда юз берган кучли худкушлик портлашларнинг тафсилотлари эълон этилди
    Бағдодда юз берган кучли худкушлик портлашларнинг тафсилотлари эълон этилди

Ироқ Ички ишлар вазирлиги бугун пайшанба куни пойтахти-Бағдод шаҳрида содир этилган иккита худкушлик ҳужумлар тафсилотлари маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқ ИИВ наттоғи  бугун Бағдод марказидаги Ат-Тайрон майдонида содир этилган иккита худкушлик ҳужумнинг тафсилотларига тўхталиб,  худкушлардан бири ўзини касал сифатида кўрсатиб атрофида одамлар йиғилганида ўзини портлатиб юборган.

Иккинчи террорчи худкуш эса  ярадорларга ёрдам бериш учун  йиғилган одамлар орасида ўзини портлаган.

Ироқнинг шаҳар мудофаа бюроси раиси ўз сўзларида қурбонлар, сонини 28 кишига етгани ва 73 нафар жароҳатланганини тасдиқлади.

Шу билан бирга бир қатор халқаро муассалалар, элчихоналар ва муҳим давлат идоралари жойлашган Бағдод марказидаги Яшил хавфсизлик зоннасига  барча кириш тўхталиган.

Бу минтақа Ат-Тайрон минтақасидан 2 киломтр узоқликда жойлашган.

Эрон ислом республикасининг Бағдоддаги элчихонаси ушбу терактларни кескин қоралади.

Ҳозиргача бу теракт учун  масъулиятни бирон шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.