АҚШ: журналист Қошиқчи Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Бин Салмон буйруғи билан ўлдирилган
АҚШ ҳукумати кеча тарқатган Ол сауд режимининг танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатли хусусисидаги ҳисоботида Муҳаммад бин Салмон буйруғи билан бу журналистни ўлдирилганини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ миллий разветка идораси раиси томондан тарқатилган ҳисоботга асосан, Қошиқчини террор этилишида Бин Салмоннинг ўзи билвосита буйруқ берган.
Хабарга асосан Арабистоннинг валиаҳд шаҳзходаси Бин Салмон танқидчи журналист Жамол Қошиқчини бу режим учун таҳдид сифатида билган ва унинг овозини учириш учун зўравонлик ва жиноячи кучлардан фойдаланишга рози бўлган.
АҚШ миллий разветка идораси шунингдек Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳамад бин Салмон Истамбул шаҳрида Жамол Қошиқчини ўғирлашга ёки уни ўлдиришга рози бўлган деб қўшимча қилди.
АҚШ ҳукумати ушбу ҳисоботни тарқатилганидан кейин, Саудия Арабистоннинг 76 расмийсига қарши виза чекловлари жорий қилганини эълон қилди.
Айтиш жоиздирки, Саъудия режимига мухолиф журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябр куни Арабистоннинг Истанбулдаги консуллиги биносига кирганидан кейин бедарак йўқолди. Саъудия Арабистони 20 октябр куни 18 кун сукут сақлаш ва инкор этишдан кейин халқаро ҳамжамиятлиги босими остида мамлакат консуллигида қотиллик содир этилганини тасдиқлади.
Қошиқчи эса Саудия режими томонидан қидирилаётган маҳбуслар рўйхатида бўлган.
У ҳибсга олинишдан қўрқиб Саудия Арабистонидан ташқарида яшаган.