Яманда сўнгги юз йил ичида энг оғир очарчилик юз бериши ҳақида огоҳлантирилди
(last modified Sat, 13 Mar 2021 11:51:26 GMT )
март 13, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Яманда сўнгги юз йил ичида энг оғир очарчилик юз бериши ҳақида огоҳлантирди
    Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Яманда сўнгги юз йил ичида энг оғир очарчилик юз бериши ҳақида огоҳлантирди

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ижроси директори Ямандаги асрнинг энг даҳшатли очарчилиги ҳақида огоҳлантириб, 16 миллиондан яманилклар очликдан ранж чекишмоқда, уларнинг 5 миллион қаҳатчилик хавфи остида деб эълон қилди.

БМТнинг Жаҳон озиқ -овқат дасьтурини ижрочиси директори Devid Beazli Al-Arabi Al-Jadid га берган интервьюсида, Ямандаги можаро томонларни яманликларнинг ўлимини олдини олиш ва очликка қарши кураш учун можароларни тўхтатишга чақирди.

БМТнинг Жаҳон озиқ -овқат дастурнини ижрочи директори шуниндек,  Саудия Арабистони Ал-Ҳудайда минтақасида, ёқилғи танкерларни бориши йўлига тўсиқлар яратиши  Яманда вазиятни янада мураккаблашганига сабаб бўлмоқда деб изоҳлади.

У ўз сўзларида, агар зудлик билан чоралар кўрилмаса, дунё асрнинг энг даҳшатли очарчиликига шоҳид бўлади деб қўшимча қилди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг ижрочи директори,  Ал-Арабия мухбирининг  Яман уруши пайтида  қурол контрабанда қилувчи ва экспорт этувчи мамлакатларнинг масуълияти ва жавобгарлиги хусусидаги саволига жавоб беришдан бош тортиб,  уни сиёсий бир савол деб иддао қилди.

Оксфам/Oxfam/ Халқаро ташкилоти Британиянинг Арабистонга қурол-яроқ экспорт қилиши Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарши урушининг муддатини узайтирилишига олиб келган деб эълон қилди.

Ол Сауд режими, БАА  ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни  бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган. Ол Сауд режимини Яманга қраши жиноятлари давомида 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб яманликлар жароҳат олган ва миллионлаб нафар қочқинликка юз тутган.

Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани  туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасига келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.

Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари ва айниқса коронавирус пандемияси давридаги ҳужумлари  яманликларни қаттиқ озиқ- овқат ва дори камчиликига дучор этган.

 

Ёрлиқ