Суриянинг Ҳамоҳ шаҳрида юз берган терактда 14 киши жабрланди
(last modified Tue, 04 Oct 2016 14:20:40 GMT )
октябр 04, 2016 19:20 Asia/Tashkent
  • Ҳамоҳ шаҳри
    Ҳамоҳ шаҳри

Суриянинг Ҳамот вилоятининг Ҳамоҳ шаҳрида юз берган террорчилик ҳужумда 14 киши жабрланди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун эрта тонгда Ҳамоҳ шаҳрида амалга оширилган иккита терорчилик ҳужум натижасида 2 киши ҳалок бўлди ва 11 нафар улар жумласидан  СОНО ахборот аентлиги фотографи  яраланди.

Шундай бир ҳолда  Сурия хавфсизлик кучлари ҳам  Ҳамоҳ шаҳрига ҳужум қилишни мақсад қилган бошқа террористни йўқ қилишга муваффақ бўлишди.

Суриядан бошқа хабар шуки,  кеча террористлар  Сурия шимоли шарқидаги Алҳасака шаҳрида  туй маросимига уюштирган ҳужумларида  30 нафар ҳалок бўлиб 90 нафар ҳам жароҳатландилар.

ИШИД террорчилик гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олди.