Яман армияси Саъудия Арабистонининг Жизон ва Арамкодаги объектларига ҳужум қилди
Яман қуролли кучларининг матбуот котиби ушбу мамлакатнинг ҳаво кучлари Арабистоннинг Арамко объекти ва Жизондаги бошқа бир нечта муҳим объектларига қарши ҳужум уюштирди,-деб эълон қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Яман қуролли кучларининг наттоғи Яҳьё Сареъ бугун пайшанба куни ушбу хабарни эълон қилиш зимнида, Арабистонинг Арамко ва Жизондаги бошқа объектларга Саъир ва Бадр русумли ракеталар ҳамда тўртта учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилинди,-деб эълон қилди.
Яҳьё Сареъ Яман қурлли кучлари томонидан амалга оширилган ҳужумлар жуда аниқ ва Арамко нефт объектларида катта ёнғин юзага келиши сабабига айланди дея қўшимча қилди.
Ўтган якшанба куни ҳам Яман армиясининг ҳаво кучлари Саъудия Арабистонининг Малик Холид ҳаво базаси ва Жизон аэропортидаги қирувчи самолётлар бункерларига ҳужум уюштирилган эди.
Ўтган йилларда яманлик учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумлари саъудиялик коалициянинг қаршисида қудрат мувозанатини Яман манфаатига ўзгартирди.