Суриянинг сунний муфтийси: Имом Хумайний(р) Қудсни қайта жонлантирди
Суриянинг сунний муфтийси деди: Имом Хумайний(р) Қудсни қайта жонлантирди
Иран ПРЕСС хабарига кўра, Суриянинг сунний муфтийси шайх Аҳмад Бадриддин Ҳассун сешанба куни Муқаддас Қудснинг Иккинчи Халқаро Конгрессида деди: Имом Хумайний(р) Қудс масаласини қайта жонлантирди ва Имом Хоманаий Теҳрон, Ироқ ва Макка йўли душманлар учун бемалол бӯлмаслиги учун бизни ҳар доим қўллаб-қувватлайди, Сурияни қўллаб-қувватлайди.
Генерал Сулаймоний каби шаҳидларнинг зиммамизда ҳаққи бор, деб айтган ва Қудс кучларининг Қудсни озод қилишига умид билдирган аҳли суннат муфтийси қӯшимча қилди: "Гарчи душманлар бу ғалабани имконсиз деб билсалар ҳам, бу ғалаба яқиндир."
Ушбу конгрессда Исломий Жиҳод ҳаракатининг вакили Носир Абу Шариф шундай деди: "Исломий Умматнинг барча фарзандлари сионистларнинг Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш лойиҳасига нисбатан сергак бўлишлари ва бу ғояга қарши қатъият билан курашишлари керак. Дунёда адолатни иддао қиладиган киши Фаластин масаласига, Муқаддас Қудсни яҳудийлаштиришга ва исломий ерларни босиб олишга бефарқ қараб туролмайди".
Иккинчи Халқаро Қуддус Конгресси "Муқаддас Қуддус яқин" шиори остида Эрон, Фаластин, Малайзия, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон, Франция, Аргентина, Ироқ, Туркия, Чили, БАА, Ливан, Сурия, Британия, Канада ва Тунис каби мамлакатларнинг 30 нафар фан ва маданият арбобларининг чиқишлари билан бугун (сешанба) Эроннинг Қум шаҳрида мажозий тарзда бошланди.