Ол Сауд режими жиноятларига қарши яманликлар жавоб қайтардилар
(last modified Thu, 06 Oct 2016 14:31:01 GMT )
октябр 06, 2016 19:31 Asia/Tashkent
  • Халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши соясида Ол Сауд режими
    Халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши соясида Ол Сауд режими

Халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши соясида Ол Сауд режими қирувчи учоқлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этишмоқда.

Яманнинг Алмасира  телеканали хабарига кўра, бугун ҳам Ол Сауд тажовузкор режими  Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Аз-Зоҳир шаҳрини икки марта нишонга олди

Ол Сауд режими ҳарбий самолётлари шунингдек  Яман пойтахти Санъо вилоятининг хавфсизлик идорасини бомбардимон этдилар.

Бундан ташқари  Ол Сауд режими қирувчи учоқлари  Яманнинг Таъиз, Ал-Ҳадида, Маъреб, ҳамда бу мамлакат ғарб ва марказидаги минтақаларни бомбардимон этдилар.

Яманнинг снайпер бўлинмаси кучлари ҳам Ол Сауд режимининг жиноятларига қарши жавобида  Арабистон жанубидаги Жийзон минтақасининг Ад-Духон ҳарбий минтақасида бу режим ҳарбийларидан бирини нишонга олиб ўлдирдилар

Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари  Жийзоннинг Ас-Суда ҳарбий базасида Ол Сауднинг 4 та ҳарбий машинасини нобуд этдилар.