Бағдод яқинидаги АҚШ ҳарбий базаси учувчисиз учоқлари ҳужумига учради
-
Бағдод яқинидаги АҚШ ҳарбий базаси учувчисиз учоқлари ҳужумига учради
ОАВ манбалари Ироқ пойтахти Бағдод аэропорти яқинидаги АҚШ ҳарбий базасига учувчисиз учоқлар томонидан ҳужум қилинганини хабар қилди.
Собирин нюс телеграмм каналининг хабар қилишича, бугун эрталаб Бағдод халқаро аэропорти яқинидаги АҚШнинг "Viktoriya" ҳарбий базаси нишонга олинди.
Хабарга кўра, ҳужумлар учувчисиз учоқлар томонидан амалга оширилган ва натижада ҳарбий юк самолётларининг учиш-қўниш йўлаги нишонга олинган.
Хавфсизлик манбалардан бири, АҚШ мудофаа тизимлари ушбу ҳужумларнинг олдини оломади ва Бағдод халқаро аэропортидаги ҳарбий марказларидан бири нишонга олинган аммо қурбонлар йўқ деб хабар қилди.
Ахборот манбалари шунингдек ўтган пайшанба куни эрталаб Виктория ҳарбий базасига ракета отилгани ҳақида ҳам хабар тарқатганди.
Ироқда ўтган йил ёз фаслидан бошлаб АҚШ ва Халқаро коалициянинг таъминот ва тайёргарлик марказлари ва конвойлари ракета ҳужумларига дуч келмоқда.
Ироқ халқи мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинган қонун асосида бегона куларнинг ишғолгарлигини давом этишига қатъий қаршидирлар.