Арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли аҳоли яшайдиган минтақаларини бомбардимон қилди
(last modified Sat, 08 Oct 2016 13:10:22 GMT )
октябр 08, 2016 18:10 Asia/Tashkent
  • Арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли аҳоли яшайдиган минтақаларини  бомбардимон қилди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли аҳоли яшайдиган минтақаларини ва шаҳарларини бомбардимон қилди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли аҳоли яшайдиган минтақаларини ва шаҳарларини бомбардимон қилди. Яманнинг Саба расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун шанба куни Арабистон қирувчи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилоятида жойлашган Суфаро шаҳрининг магистрал йўлини бомбардимон қилиши ортидан бир йук ташиш автомашинаси портлатилди ва унинг ҳайдовичиси ҳам ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, Арабистон тажовузкор қирувчи самолётлари жума куни тунда Саъда вилоятининг Зоҳир, Кэтоф, Манба, Мирон шаҳарларини ҳам нишонга олиб ҳужум қилди. Шулар қаторида, Арабистон қирувчи самолётлари шанба куни Яман ғарбидаги Ҳужжа вилоятининг Ҳирз шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ерларини ва Абас шаҳридаги экин майдонларини бир неча маротаба бомбардимон қилиши оқибатида ушбу экин майдонларига катта зарар етказилди. Яман армияси ва халқ комитети ҳам Саудия арабистони ҳужумларига жавобан Арабистон жанубидаги Асир минтақасидаги ал-Файсал ҳаво базасини ракета билан нишонга олди.