Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг айрим минтақаларини бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари яна бир бор Яманнинг айрим минтақаларини нишонга олиб бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари яна бир бор Яманнинг айрим минтақаларини нишонга олиб бомбардимон қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Арабистон ҳарбий самолётлари ўтган 24 соат мобайнида Яманнинг бир нечта вилоятларидаги бази ҳудудларни нишонга олиши ортидан ушбу минтақаларга катта талафот ва зарар етказилди. Арабистон қирувчи самолётлари Саъда ва Таъаз вилоятларидаги айрим минтақаларни нишонга олиб бомбардимон қилди. Шунингдек, Арабистон ёлланмаларининг Мараб вилоятидаги аҳоли турар жойларга қарата ракета ҳужумларида ҳам бир нафар аёл ва гўдак оғир жароҳат олди. Шанба куни ҳам Саудия арабистони бошчилигидаги колация самолётлари Санъо шаҳрида ўтказилаётган азадорлик маросимига бир неча бор ҳужум қилди. Ушбу ҳужумда ҳам юзлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди. Хабарларга кўра ярадор бўлганларнинг аҳволи ўта оғир ва ваҳимали ҳолатда экан. Шу билан бирга, Яманнинг олдинги президенти Али Абдуллоҳ Солеҳ ҳам Саудия режимини террорчи экстремистик режим деб таъкидлади ва Яман халқ кучлари комитетлари ҳамда қуролли кучларнинг ушбу мамлакатга тажовуз қилаётганларга қарши ҳужумларини янада кучайтиришларини истади.