Сурия президенти қасамёд қилди
июл 17, 2021 16:05 Asia/Tashkent
Башор Асад парламент аъзолари олдида қасамёд қилди.
Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, бугун Сурия президенти Башор Асад мамлакат парламентига буюрган таширифида парламент раиси ва аъзолари олдида қасамёд қилди.
Башор Асад парламентда қасамёд қилганидан кейин озодлик йўлини биладиган халқлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чарчамаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Башор Асад ўтган ойги президентлик сайловларда 95 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган эди.
Сурия пррезидентлик сайловларда Башор Асаднинг қатъиятли ғалабасини эълон қилиниши ортидан ушбу мамлакат аҳолиси турли шаҳарлар кучаларига чиқиб байрам қилишди.
Ёрлиқ