август 27, 2021 19:21 Asia/Tashkent
  • Фаластинликларни вақтинча ҳибсга олиш учун юзлаб буйруқ чиқарилган

 Сионистик режим йил бошидан (2021) фаластинликларни вақтинча ҳибсга олиш учун юзлаб буйруқ чиқарди.

Фаластин ахборот марказининг хабар беришича, Фаластин ҳарбий асирлари бўйича эксперт Абдул Носир Фарвона кеча, пайшанба куни таъкидлаганидек, сионистик режим жорий йилнинг бошидан буён фаластинликларни ҳибсга олиш учун  850 та маъмурий қамоққа олиш буйруғи (айблов ва суд ҳукмисиз) чиқарган.

Фарвонанинг айтишича, айни пайтда 6 нафар фаластинлик маҳбус Исроил қамоқхоналарида вақтинча ушлаб турилишига норозилик билдириш мақсадида очлик эълон қилмоқда.

Сўнгги кунларда бир гуруҳ фаластинликлар Ғазо бӯлгаси Қизил Хоч идораси олдида йиғилиб, ишғолчи режимга маъмурий қамоққа олиш сиёсатини тугатиш учун босим ўтказиш зарурлигини таъкидладилар.

Фаластин ҳарбий асирлари ташкилоти маълумотларига кўра, айни пайтда Исроил қамоқхоналарида 4800 га яқин фаластинлик, жумладан 40 аёл ва 155 бола бор ва режим бу маҳбусларнинг 500 дан ортиғига маъмурий қамоққа олиш тўғрисида буйруқ берган.

Ёрлиқ