Фаластинлик асирни шаҳид бўлганидан кейин Байт-Лаҳмда умумий иш ташлаш бошланди
(last modified Thu, 23 Sep 2021 10:25:17 GMT )
сентябр 23, 2021 15:25 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик асирни шаҳид бўлганидан кейин Байт-Лаҳмда умумий иш ташлаш бошланди
    Фаластинлик асирни шаҳид бўлганидан кейин Байт-Лаҳмда умумий иш ташлаш бошланди

Сионистик режим қамоқхонасида фаластинликни шаҳид бўлганидан кейин Байт-Лаҳм минтақасидаги фаластинликлар митинг ва иш ташлашни бошладилар ва ҲАМАС исломий қаршилик ҳааркати ҳам айбдор сионистларни муҳокама қилишни талаб қилди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича,  сионистик режим қамоқхонасида  фаластинлик Ҳусейн Мусоламанинг шаҳид бўлиши билан Фатҳ ҳаракати ва  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Байт Лаҳм вилоятининг мувофиқлаштириш қўмитаси  умумий иш ташлашга чақирдилар.

Бу даъват ортидан  бугун Байт Лаҳм минтақаси халқи  барча магазин, дуконлар ва  савдо мааказларини ёпиб иш ташлаш эълон этдилар.

 Байт Лаҳм ўқитувчилар уюшмаси ҳам кеча  вилоятнинг барча мактабларини умумий иш ташлашга қатнашишга содиқлигини маълум қилди.

Ҳамас исломий қаршилик ҳааркати ва фаластинлик асирларнинг матбуо  идораси ўз баёнотида бу фаластинлик асирнинг шаҳид бўлишида сионистик режимни айблади ва  инсониятга қарши бу жиноят  босқинчи сионистик режимни  касал маҳбусларга, хусусан фаластинлик маҳбусларга нисбатан ғайриинсоний муносабатлари ва уларни қийноққ солишини далилидир деб эълон этдилар.

 Рак касаликига мубтало бўлган Ҳусейн Мусолама  кеча сионистик режим шифокорларнинг бепарволиги сабаб бу режим қамоқхонасида шаҳид бўлди.