Ҳарбий вертолёт қулашида сионистик режим учувчиси ва пилот ёрдамчиси ҳалок бўлди
Январ 04, 2022 15:22 Asia/Tashkent
Исроил режими вертолёти қулаши натижасида учувчи ва учувчи ёрдамчиси ҳалок бўлди.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, душанбега ўтар кечаси Ҳайфо қирғоқларида Исроил режими ҳарибй вертолётини қулашида исроиллик учувчи ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлган.
Ал-Жазира шунингдек, бу ҳодисадаа Исроил режимининг 2 зобити ҳалок бўлди ва яна бир нафар қаттиқ жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди деб хабар қилди.
Қулаган вертлёт Yasur типидан бўлиб, тиббий ёрдам бўлимнинг 669- гуруҳига тегишли эканлиги айтилмоқда.
Вертолёт денгизга қулаб тушган бироқ сионистик режим маъмурлари бу ҳақда қўшимча маълумот беришга рухсат бермаган.