Сурия президенти: Ҳалабни террорчи гуруҳлардан имкон қадар тезроқ тозалаш керак
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i6871-Сурия_президенти_Ҳалабни_террорчи_гуруҳлардан_имкон_қадар_тезроқ_тозалаш_керак
Сурия президенти Ҳалабда террорчи гуруҳларни имкон қадар тезроқ йўқ қилиш учун саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади
(last modified 2018-08-22T17:48:06+00:00 )
октябр 19, 2016 18:40 Asia/Tashkent
  • Сурия президенти: Ҳалабни террорчи гуруҳлардан имкон қадар тезроқ тозалаш керак

Сурия президенти Ҳалабда террорчи гуруҳларни имкон қадар тезроқ йўқ қилиш учун саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади

Сурия президенти Ҳалабда террорчи гуруҳларни имкон қадар тезроқ йўқ қилиш учун саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия президенти Башар Асад чоршанба куни Швейцариянинг биринчи телеканали билан ўтказган суҳбатида, Ҳалабдаги ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларининг бўҳронли вазиятидан хавотирланиш билдириб шундай айтдики, Ҳалабда ноҳарбийларни ҳимоя қилиш бу бизнинг вазифамиз бўлиб, ушбу ҳимоянинг бирдан бир йўли эса террорчиларни ушбу шаҳардан қувиб чиқариш билан ҳал бўлади. Башар Асаднинг таъкидлашича, Сурия конституцияси ноҳарбийларнинг жонини сақлаб қолишда давлатни масъул этган, давлат ҳам ўз вазифасига амал қилади. Лекин тинч аҳоли вакилларининг жонини сақлаб қолишнинг йўли бу фақат террорчилар билан жанг қилиш ва уларни Ҳалабдан ҳайдаб чиқаришдир. Сурия юрти 2011 йилдан ҳозирга қадар хориждан келган террорчилар билан юзланган бўлиб, ушбу мамлакатда айни пайтда бўҳронли вазият ҳукм сурмоқда.