Яман қуролли кучлари Саудия Арабистони ва БАА марказларини нишонга олди
(last modified Mon, 24 Jan 2022 06:59:12 GMT )
Январ 24, 2022 11:59 Asia/Tashkent
  • Яман қуролли кучлари Саудия Арабистони ва БАА марказларини нишонга олди
    Яман қуролли кучлари Саудия Арабистони ва БАА марказларини нишонга олди

ОАВ манбалари Саудия Арабистони ва БААнинг марказларини Яман армияси ва халқ қўмиталари томонидан нишонга олинганини хабар қилишди.

Ал-масира ахборот  агетлиги бугун эрта тонгда Яман армияси ва халқ қўмиталари  БАА ва Саудия Арабистонининг марказларини нишонга олгани ва келаси соатларда  Яман армияси бу хусусда баёнот тарқатганини ҳам қўшимча қилди.

Бу ахборот агентлиги Яман қуролли кучлар ва халқ қўмиталарини БАА ва Саудия Арабистонига уюштирган ҳужумларини кенг қамровли ва ўта йирик деб баҳолади.

Бир неча соат илгари Собирин нюс телеграмм канал ҳам  БАА пойтахти Абудабида 4 портлаш юз берганини маълум қилди.

Хабарлар асосида, Абудаби шаҳрида тревога сигналлари эшитилган ва  БААнинг ҳаво ҳужумларига зид системаси ҳам ишга туширилган.

Айрим ОАВ Абудабига қарши дрон ва ракета орқали уюштирилган ҳужумлар ҳақида хабар тарқатишган.

Ол Сауд режими ҳам  Яман баллистик ракеталаридан бирини бу мамлакат жанубидаги Жийзон минтақасида тушганини тасдиқлади.

Саудия Арабистони армияси ҳам  бу мамлакатнинг Аж-Жувф вилоятида Яман армиясига тегишли иккита ҳарбий дронларни уриб туширганини иддао қилди.

Яман армияси кучлари бундан олдин  БАА режими Яман халқига қарши ҳаво ҳужумларини давом эттирганида  Дубай ва Абудаби шаҳарларини нишонга олишларини эълон қилгандилар.

Ахборот манбаларига кўра ўтган бир сутка ичида Ол Сауд режими коалицияси Ямнага қарши 45 марта ҳаво ҳужумлар уюштирган.

 

Ёрлиқ