март 08, 2022 12:13 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони дунёдаги энг катта ўқ -дорилар заводини қуришни режалаштирган
    Саудия Арабистони дунёдаги энг катта ўқ -дорилар заводини қуришни режалаштирган

Саудия Арабистони ҳарбий саноат комапиняси Риёд давлатини дунёда йирик ўқ-дори ишлаб чиқарувчи заводлардан бирини қуришни режалаштирганини хабар қилди.

Саудия Арабистони ҳокимияти теппасига мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг келиши  ва  Яман халқига қарши бу режим урушини бошланиши ҳамда  Арабистоннинг тўғридан -тўғри бўлмаган- прокси урушларда қатнашиши ортидан  Риёд давлати  қурол-яроқ ва ўқ -дори сотиб олишда катта маблағлар ажратмоқда.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича,  Саудия Арабистони ҳарбий саноат компанияси ижрочи директори Вали Абу Холид  Риёд шаҳрида  2022- йилги биринчи Жаҳон мудофаа кўргазмасини ўтказишга тўхталиб, Арабистон 2030-йилга бориб ҳарбий саноатининг  50 фоиздан ортиғи маҳаллийлаштирилади деб иддао қилди.

Абу Холид ўз сўзларида  Саудия Арабистони ҳарбий саноати компанияси маҳаллий компаниялар билан мамлакат қуролли кучлари томонидан ишлаб чиқарилган ва фойдаланиладиган  100%  маҳаллий дронни лойиҳалаш устида ишламоқда деб қўшимча қилди.

Куни кеча Арабистон пойтахти Риёд шаҳрида ҳарбий ва миллий расмийлар, ҳарбий идоралар ва мамлакат илмий доиралари иштирокида биринчи Жаҳон  мудофаа кўргазмаси 2022 очилди.

 

Ёрлиқ