Саудия коалицияси Яманнинг Ал-Ҳудайда оташкесимини 119 марта бузди
Ол Сауд режими коалицияси сўнги 24 соат ичида Яманнинг Ал-Ҳудайда вилоятида 119 марта оташкесимни тўхтатиш тартибини бузгани аниқланди.
Ал-Масира ахборот агетлигиниг хабар қилишича, бугун Саудия Арабистони коалицияси қирувчи самолётлари Яман шимол-ғарбидаги Ҳийс туманига ҳужум қилди. Ол Сауд режими кучлари шунингдек Ал-Ҳудайда вилоятидаги айрим минтақаларга ракета зарбалар берди.
Саудия коалициясининг жангарилари Маъреб, Ҳажжа, Саада, ва Лаҳаж вилоятлари устидан 27 марта парвоз қилиб, бу коалиция вертолётлари ҳам 16 марта Маъреб, вилоятидаги Албалақ Ашшарқий тумани, Аз-Золе вилоятидаги Ал-Фохир ҳудуди ва Даҳаж вилоятидаги Шомих Қаъбон минтақаларида жойлашган Яман армияси, кўнгилли кучлари объектлари ва тинч аҳоли манзилларини бомбардимом этдилар.
Олдинроқ БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ханс Гронберг ҳам Яманда ўт очишни тўхтаиш режими бошланганини эълон қилганди.
БМТ вакилига кўра Санъо давлати ва Саудия Арабистони ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви аллақачон бошланган ва барча ҳарбий амалиётлар икки ойга тўхтатилади.
Баёнотда келтирилишча, ушбу ўт очишни тўхтатишгга кўра қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали олиб бориладиган барча ҳарбий амалиётлар тўхтатилади.
Келишув шартларига биноан, ёнилғи ташувчи 18 та кема Ал-Ҳудайда портларига киради ва ҳафтасига иккита рейсга Санъо аэропортида фойдаланишга рухсат берилади.
Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.