Бағдод шаҳрида ўтказилаётган Исломий ўйғониш йиғилишининг иккинчи куни
октябр 23, 2016 19:18 Asia/Tashkent
-
Аммор Ҳаким
Бағдод шаҳрида Исломий ўйғониш халқаро умумий олий кенгаши 9 чи босқичининг иккинчи куни ҳам якунланди.
Исломий ўйғониш халқаро анжумани оммавий ахборот воситалари марказига кўра, ушбу йиғилишнинг иккинчи кунида Ироқ исломий олий кенгаши раиси Аммор Ҳаким нутқ сўзлади.
Мазкур йиғилишда ислом дунёсининг айрим шахсиятлари ҳам ислом оламида юз бераётган энг муҳим масалалар ва муаммоларни таҳлил этдилар.
Айтиш керакки Исломий ўйғониш халқаро анжумани олий кенгашининг 9 чи босқичи ҳам кеча Исломий ўйғониш анжумани бош котиби Али Акбар Вилоиятий иштирокида Бағдод шаҳрида иш бошлади. Бу йиғилиш икки кун давом этди.