Нафтали Беннет Фаластинда Рамазон ойининг сўнги жума кунидан қўрқиб хавотирга тушган
Босқинчи сионистик режим бош вазири ва бу режим жосуслик ташкилотлари Рамазон ойиниг сўнгги можароли кунларида учрашишга мажбур бўлди.
Жорий йили Рамазон ойининг сўнгги кунлари босиб олинган Фаластиндаги “Холоскост" кунига тўғри келди ва фаластинликлар Қудс куни муносабати билан кенг -кўламли намойишларда қатнашишга тайёрлигини эълон қилдилар.
Сионистик режим раҳбарлари ҳам фаластинликларнинг иштироки ва уларга қарши қандай туришдан хавотирга тушган.
Ерусалим пост хабарига кўра, сионстик режим Бош вазири Нафтали Беннет бу режим уруш вазири Бени Гонтез, умумий хавфсизлик вазири Умар Бар-Лоу, ТИВ раҳбари Яир Лапид ва бошқа Исроил расмийлари билан учрашувида Рамазон ойининг сўнги кунларидаги кескинликлани таъкидлади.
Ўтган кунлар ва ҳафталар босиб олинган Фаластин ва Ал-Ақсо масжиди энг гавжум Рамазон ойига гувоҳ бўлди. Рамазон ойида сионист жангарилар Ал-Ақсо масжидида номозхонларга кўп ҳужум қилди аммо Фаластин фуқаролари қаршилик кўрсатишда давом этар экан, сионист жангарилар охир -оқибат чекинишга мажбур бўлди.
Кеча оқшом камида 250 минг фаластинлик рўзадор Ал-Ақсо масжидига бориб, номоз ўқиб, босқинчи сионистик режим жангарилари қаршисида мусулмонларнинг бирлигини яна бир бор намойиш этди.