Жорий йил бошидан 50 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган
(last modified Wed, 04 May 2022 08:13:37 GMT )
май 04, 2022 13:13 Asia/Tashkent
  • Жорий йил бошидан 50 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган
    Жорий йил бошидан 50 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган

Фаластин маълумотлар маркази ҳисоботида, йил бошидан бери 50 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлганини маълум қилди.

Кеча Фаластин-ал-явм ахборот сайти Фаластиннинг Маъти марказига таяниб,   жорий авввалидан бери, 54 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва 16 нафар сионист ҳам ўлдирилди деб хабар қилди.

Мазкур ҳисоботга биноан,  фақат жорий йил апрелида  23 фаластинлик жумладан 11 нафар Женин шаҳрида шаҳид бўлди ва 1623 нафра ҳам яраланди.

Апрель ойида шунингдек 4 нафар сионист ҳалок бўлган, яна 54 нафари яраланган. Маъти маркази шунингдек апрель ойида босиб олинган ҳудудларида жами  1510 та аксилсионист амалиётлар жумладан 76 отишма ва қуролли тўқнашулар қайд этилди улардан 34 таси Женин шаҳрида бўлган деб изоҳлади.

Март ойида сионист босқинчи кучлар томонидан  20 фаластинлик  ўққа тутилиб шаҳид қилинган ва 612 нафар яраланган.

Март ойида Фаластиннинг шаҳидлик амалиётларида 12 нафар сионист ўлдирилди 64 нафар яраланди ва бу рақа  2017-йилдан бери мисли кўрилмаган кўрсаткичдир.

 

Ёрлиқ