Тел-Авив шарқидаги қаршилик операциялари; Камида 3 нафар сионист ўлдирилган
-
Тел-Авив шарқидаги қаршилик операциялари; Камида 3 нафар сионист ўлдирилган
Фаластин матбуоти пайшанбага ўтар кечаси Тел-Авив шарқидаги сионистларнинг Лаад аҳоли пунктида қаршилик кўрсатиш амалиёти чоғида бир неча сионист ўлдирилгани ва яралангани ҳақида хабар берди.
Сионист режим аскарлари ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум Фаластин халқига ҳужум қилиб, уларни шаҳид қилиб, ярадор қилиб, ҳибсга олади. Фаластинликлар ҳам бу жиноятларга жавобан сионистларга қарши операцияларни амалга оширмоқда.
Иран Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, пайшанба оқшомида Фаластин манбалари операцияда камида уч сионист ҳалок бўлгани ва яна бир қанчаси, тўққиз нафари яраланганини эълон қилди.
Ушбу операцияда яраланганларнинг баъзиларининг аҳволи жиддий экани хабар қилинган.
Ушбу операцияни уюштирганлар операция жойидан қочишга муваффақ бўлган икки Фаластин фуқаросидир.
Фаластин қаршилик гуруҳлари бу каби ҳаракатлар босқинчиларнинг мазлум Фаластин халқига қарши жиноятларига табиий жавоб эканлигини қайта-қайта таъкидлади.
Фаластин қаршилик гуруҳлари сионистларнинг Фаластин халқига қарши жиноятлари давом этар экан, Фаластин халқининг сионизмга қарши амалиётлари давом этишини таъкидламоқда.