Саудия арабистони бомбардимончи самолётлари Яманга қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди
(last modified Mon, 24 Oct 2016 13:36:36 GMT )
октябр 24, 2016 18:36 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони бомбардимончи самолётлари Яманга қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди

Саудия арабистони бомбардимончи самолётларининг Яман шимолига қарата ҳаво ҳужумида олти нафар норҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони бомбардимончи самолётларининг Яман шимолига қарата ҳаво ҳужумида олти нафар норҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди. Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга биноан, Саудия арабистони бомбардимончи самолётлари душанба куни эрталаб Саъда вилоятининг Боқем шаҳарчасини нишонга олди. Натижада эса, 6 нафар тинч аҳоли вакиллари ўлди. Шунингдек, арабистон ҳарбий самолётлари Яман пойтахти Санъонинг аҳоли турар жойларини ҳам бомбардимон қилди ва Тааз вилоятининг айрим минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ушбу ҳаво ҳужумида аҳоли яшайдиган минтақаларга катта зарар етказилди. Шу билан бирга, Ол Сауд тажовуз самолётлари Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятининг ал-Касиб минтақасидаги бир денгиз базасини бомбардимон қилди. Яман халқ кучлари ва армияси ҳам тажовузкор  Саудия арабистони жиноятларига жавобан, Арабистон жанубидаги Нажрон ҳарбий базасини ракета билан нишонга олди. Ушбу ракета ҳужуми натижасида бир қанча яманлик ёлланмалар ҳалок бўлишди.