Туркия Суриядаги ҳарбий амалиётларни кечиктирмасликка яна бир бор урғу берди
(last modified Mon, 11 Jul 2022 07:46:12 GMT )
июл 11, 2022 12:46 Asia/Tashkent
  • Туркия Суриядааги ҳарбий амалиётларни кечиктирмасликка яна бир бор урғу берди
    Туркия Суриядааги ҳарбий амалиётларни кечиктирмасликка яна бир бор урғу берди

Туркия мудофаа вазири яна бир бор Анқаранинг Сурия шимолидаги ноқонуний ҳарбий амалиёти қолдирилмаслигини хабар қилиб, бу режаланган амалиёт кечиктирилмаслигини айтди.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар, НАТОнинг Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида бу давлатни Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётларидан қочиш ёки кечиктириш ҳақида ҳеч қандай муҳокама бўлмаганини иддао қилди.

Туркия мудофаа вазири шунингдек Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ундан олдин айтганидек, Анқара давлати Туркиянинг миллий хавфсизлиги борасида маслаҳатларга қулоқ солмайди. Биз эса мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган барча ишни қиламиз ва бундан кейин ҳам шундай қиламиз деб қўшимча қилди.

Аммо Сурия президенти Башрр Асад ўз мамлакатига қарши мажбурий уруш бошланганидан бери илк бор Ҳалаб-Алеппо шаҳрига ташриф буюрди.

Экспертлар жумладан ҳарбий ва стратегик масалар бўйича мутахассиси Муҳаммад Камол Ал-Жафа  ўз сўзларида, Башар Асаднинг Ҳалаб аҳолисига таскин берувчи хабар ва бу ҳудуднинг қизил чизиқ эканлигига урғудир ва ҳеч ким унга яқинлаша олмайди деб хулоса қилди.

Бу сафар шунингдек Сурия шимолида Туркия таҳдидлари кучайган вазиятда сиёсий махсус бир мурожаат рамзидир.

Ўтган ҳафта, Туркия ТИВ раҳбари, Мевлут Човушўғлу НТВ телеканали билан суҳбатида Вашингтон ва Москва турк армиясининг Сурия шимолидаги амалиётларга аралашиш ва изоҳ беришга ҳақли эмаслигини айтди.

 

Ёрлиқ