Ал-Казимий: Биз Туркия агрессиясига жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қоламиз
(last modified Thu, 21 Jul 2022 06:08:08 GMT )
июл 21, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Ал-Казимий: Биз Туркия агрессиясига жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қоламиз
    Ал-Казимий: Биз Туркия агрессиясига жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қоламиз

Туркия армиясининг Ироқ Курдистони минтақасига ҳужумига жавобан Ироқ бош вазири бу давлат Туркия агрессиясига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.

Чоршанба куни тушдан кейин Ироқ ахборот манбалари Туркия армиясининг мамлакат шимолидаги артиллерия ҳужуми Ироқнинг Курдистон минтақасидаги курортга зарба бергани ва 11 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, чоршанба куни кечқурун Ироқ бош вазири Мустафо ал-Казимий Туркиянинг Ироқ шимолига артиллерия ҳужумига муносабат билдирган. Мостафа Ал-Казимий ўзининг Тwиттер саҳифасида баёнот эълон қилди: “Туркия кучлари бугун (чоршанба) Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Доҳук вилоятининг сайёҳлик марказларидан бирига артиллерия ҳужуми билан яна бир бор Ироқ суверенитетига, Ироқ фуқаролари хавфсизлиги ва уларнинг ҳаётига очиқ ва ошкора тажовузни амалга оширди. Бу ҳаракат натижасида аксарияти аёллар ва болалардан иборат бўлган бир қанча ҳимоясиз тинч аҳоли шаҳид бўлди ва яраланди”.

Ироқ Бош вазири қўшимча қилди: “Бу шафқациз тажовуз турк томони Ироқнинг мамлакат ҳудудига ва ироқликлар ҳаётига қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги доимий талабларини эътиборсиз қолдирганини исботлайди”.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги ва Ироқ президенти Барҳам Солиҳ ҳам Туркиянинг бу ҳаракатига муносабат билдирган ва уни қоралаган эди.

 

 

Ёрлиқ